Нилуфар Аъзамова
ВАТАН МАВҲИ
Шеърлар
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент - 2009
Отам Махмуджон Аъзам ўғлининг порлок, хотирасига бағишлайман.
Муаллиф
ЮРТБОШИМ, СИЗГА ТАЪЗИМ
Она халқим иқболи учун,
Юртим Истиқлоли учун,
Ёш авлод камоли учун,
Юртбошим, Сизга таъзим.
Келажакни аён кўрган,
Халқимиз ҳолини сўрган,
Диёрим дея қайғурган
Юртбошим, Сизга таъзим.
Истиқболни нурафшон этган,
Тараққиёт йўлин кенгайтган,
Ўғил-қизлар бахтидан айтган
Юртбошим, Сизга таъзим.













