Вилки Коллинз
ОК КИЙИНГАН АЁЛ
РОМАН
Инглиз тилидан Абдуцаҳҳор Иминов таржимаси
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент - 2010
Муҳаррир муқаддимаси
Талабалик чоғимда рус тилидаги бир китоб қўлимга тушди. Унинг бошидан ҳам, охиридан ҳам беш-олти саҳифаси йиртилиб кетган экан. Китобни ижарахонамиз эгасининг улфати, ўн беш йил «ўтириб чиққан» Маҳкам деган бир одам ўша ёқдан олиб келган, ўтган кунларидан эсдалик дея авайлаб сақлар, «зўр ки-тоб» дея мақтагани-мақтаган эди. Роман машҳур франсуз адиби, маърифатпарвар Жан Жак Руссо қаламига мансуб экан. Китоб-нинг номини ҳозир унутганман. У асосан икки севишган ёшнинг бир-бирига ёзган мактубларидан ташкил топган эди. Аммо бу хат-лар ҳозирги бизнинг «телеграф» услубимизга ўхшаб қисқа ва тўмтоқ битилган эмас, ҳар бир хат йигирма-ўттиз саҳифани банд этар, ошиқ билан маъшуқанинг меҳр-муҳаббатга тўлиқ мурожа-атлари, ўтган воқеалар тафсилоти, ўта нозик кўнгил кечинмала-ри ажабтовур тарзда назокат билан ифода этилган. Шунданми, увадаси чиқиб кетган ана шу китоб саҳифаларидан киши димо-ғига бир пайтлар барқ уриб яшнаган атиргул ҳиди уфуриб тур-гандайтуйиларди.
Ҳозир давр бошқа. Кўп бўлди, унақа 700-800 бетлик роману эпопеялар деярли нашр этилмаяпти. Чунки бафуржа ўтириб му-толаа қиладиган замон эмас. Вақт тиғиз, иш шошилинч: бир кун кечикса, қолиб кетади. Шунданми, деярли ҳар ҳафтада бодраб пайдо бўлаётган аксар «роман»ларнинг тилию услуби ҳам ҳали-гидай, калта-култа, якранг.
Аммо давр ўзгарса ҳам, шоир айтган кангул ўзгармас эканми дейман, аҳёнда бир ана ўшандай изҳоридил романни кўнглим тусайди. Уларнинг батафсил-бафуржа услуби ҳам бир бошқача бўлади-да. Ўзи, менимча, муайян миллий адабиётнинг бойлиги унда нечта ёзувчи ё шоир, ёки нечта роман ё драма борлигига қараб эмас, қанча бадиий услуб мавжудлигига, шу услублар қан-чалик шаклланганига қараб белгиланиши керак. Услубга бой ада-биёт, ҳақиқий бой адабиётдир. Бир қолипдаги ўнта семиз роман-дан услуби бир-бирига ўхшамаган тўртта қисса афзал. полный текст













