ALISHER NAVOIY NOMIDAGI
O`ZBEKISTON MILLIY KUTUBXONASI

 

 


  
 



Bog'lanish
Tel: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Faks: (998+71) 233 09 08.
O`zbekiston, 100047,
Toshkent, Xorazm ko`ch., 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

АДАБИЁТДА ҲАЁТМАМОТ МУАММОСИ

Хуршида Ҳамроқулова
АДАБИЁТДА ҲАЁТМАМОТ МУАММОСИ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти Тошкент - 2009



МУКАДДИМА
Истиқлол йилларида тарихимизга, маънавий меросимиз-га муносабат тубдан ўзгарди. Мустабид тузум даврида топ-талган миллий-адабий қадриятларимизни тиклаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бугун инсониятни ҳамиша ўйга толдирувчи жумбоқлардан бўлган ҳаёт ва ўлим муам-мосининг XX аср ўзбек адабиётидаги бадиий тадқиқи ҳақида бор гапни айтиш имкони пайдо бўлди. Ҳаёт ва ўлим ҳақида-ги мулоҳазалар бугун пайдо бўлган эмас. Унинг илдизлари узоқ ўтмиш билан боғлиқ. Исломгача ва ислом таъсири дав-ри ўзбек адабиёти бу ҳақда талай манбалар берадики, унинг ўзи алоҳида тадқиқот ишини талаб қилади.
XX аср ўзбек адабиётида ўлим муаммоси билан боғлиқ хилма-хил талқинлар юзага келди. Айниқса бу давр нас-рида шахс фожиаси илдизлари ва инсоннинг ўлим олди қиёфалари маромига етказиб тасвирланган асарлар бисёр. XX асрнинг 20-30-йиллари шароитида соцреализм талаб-ларига мос келмайдиган «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Кеча ва кундуз», «Сароб» каби романлар юзага келдики, уларга сингдирилган ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрлар ин-соннинг маънавий руҳий камолотини белгилаш билан ба-робар фоний дунёнинг синов эканлигини англатувчи му-шоҳадаларга бой асарлар сифатида ҳам қимматлидир.
Ҳаёт-мамот бобида бор гапни самимият билан айтиш, ифодалаш баробарида бугунги адабиётимизда бу кўҳна муаммога кутилмаган, янги томонлардан ёндашиш тамо-йили устивор бўлиб бораётгани сир эмас. Синчиклаб тек-ширилса, XX аср ўзбек адабиётида, хусусан, Абдулла Қаҳҳор ва Одил Ёқубов, Тоғай Мурод ижодида шахс қис-мати драмаси, персонаж ўлими билан боғлиқ жаҳон ада-биётшунослиги тажрибаларида учрайдиган шахс фожиа-сини руҳий призмадан ўтказувчи психологик таҳлил, ўлим олди вазиятларида қаҳрамоннинг ўз-ўзини таҳлил қилув-чи экзистенциал ҳолатлар, воқелик ва руҳиятнинг тафтишидан келиб чиқувчи хулосалар ҳам бор эдики, мавжуд ижтимоий шароит, ёзувчи дилеммаси қаҳрамонни шун-дай талқин қилишга асос берар эди.
XX асрнинг 90 - йилларида инсон психологиясини кенг ва атрофлича ўрганиш, айниқса, «кўз қорачиғини ичга қаратиш«(Хосе Ортега-и-Гассет) тамойили ҳаёт-мамот му-аммосини ёритиш мисолида янги босқичга кўтарилди. Ас-лида, бу тамойиллар XX асрнинг 20-30- йилларида шакл-ланган ва 70 - 80-йиллари адабиётида психологик тасвир объектига айланган эди. Мустақиллик даври адабиётининг эркин, сиёсий тазйиқлардан ҳоли адабиёт сифатида ижод-корларга дилидагини ёзиш имкониятини бериши эса бу давр адабиётининг инсонни англаш баробарида алоҳида босқичга кўтарилишига замин яратди. Биз муаммони ўрга-ниш жараёнида ўрни билан ёндош жанрларга ҳам муро-жаат қилдик. Албатта насрнинг турли жанрларида абади-ятга даҳлдор ўлим мавзуси ҳақида турфа талқинларга асос берувчи асарлар ёзилди. Бу давр асарларида ўлимни анг-лашнинг рамзий (Н.Эшонқул ижодида), ижтимоий-таби-ий (Қ.Норқобил, Л.Бўрихон, З.Қуролбой қизи ижодида) талқинлари ҳам, коммунистик мафкура билан қуроллан-ган инсоннинг ўлим билан рўбарў бўлиш саҳналарида ўз-ўзини аёвсиз тафтиши ҳам (Т.Мурод ижодида) учрайди-ки, бу ҳаёт ва мамот масаласига ўзликни англаш нуқтаи назари билан ёндашишни талаб қилади. Шундан келиб чиқиб, ҳаёт ва ўлим муаммосининг ўрганилиши адабиёт-шуносликда инсон моҳиятини англатиш йўлидаги илмий-назарий ғояларни ўртага ташлаш ва хулосалар чиқариш билан баробар инсон маънавий оламини англашга томон қадам бўлади. полный текст
 

 

Mutaxassislar uchun


Bu oyning muhim kunlari

Sentabr
Нет данных

   Ҳурматли китобхонлар!

 Кутубхонанинг диссертациялар залида Россия Давлат кутубхонаси (РГБ) нинг диссертациялар электрон кутубхонасидан (130 мингдан ортиқ электрон диссертациялар) фойдаланиш имконияти мавжуд. ДЭКдан фойдаланиш учун Сизга администратордан: Логин ва Пароль олиш зарур бўлади (3-қават, 37-хона) 
 

 

   

  Мустақил Ўзбекистоннинг 2010 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

2010 йилнинг муҳим саналар

O’zbekiston Respublikasi yirik kutubxona va axborot-kutubxona markazlari  

 

 


   Norma.uz

©1999-2010 O`zbekiston milliy kutubxonasi.
Bizga yozing
Топ рейтинг www.uz
Developed by