ALISHER NAVOIY NOMIDAGI
O`ZBEKISTON MILLIY KUTUBXONASI

 

 


  
 



Bog'lanish
Tel: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Faks: (998+71) 233 09 08.
O`zbekiston, 100047,
Toshkent, Xorazm ko`ch., 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

ҚУРБОН БЕРЕГИН ҚИСМАТИ

«Шахидлар хотираси» хайрия жамғармаси «Қатағон курбонлари хотираси» музейи

Наим КАРИМОВ
ҚУРБОН БЕРЕГИН ҚИСМАТИ


«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси ва «Қатағон Қурбонла-ри хотираси» музейи маъмурияти ушбу рисоланинг дунёга келишида жонбозлик кўрсатган Хива Ичан-қалъа музей кўрикхонасининг етак-чи илмий ходими профессор Шихназар Матрасуловга самимий мин-натдорчиликбилдиради.
“КаримовН.
Қурбон Берегин қисмати. - Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006. - 100 6.
Рисола ўзбек халқи маданиятининг тараққиёти йўлида хизмат қилган таниқли жамоат арбоби, қатағон даврининг Қурбонларидан бири Қурбон Берегин ҳаёти ва ижтимоий фаолиятига бағишланган.

©Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти

ДЕБОЧА

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Шаҳидлар хотираси» ёдгор-лик мажмуини зиёрат қилиб, шошмай-тошмай, бир маромда оҳиста оқиб бораётган анҳор бўйига борсангиз, сувнинг бир мавждан ик-кинчи, учинчи мавжларга айланиб, тинимсиз олға интилиши хаё-лингизни ўзининг тубсиз гирдобига тортиб кетади. Истайсизми-йўқми, хаёлингиз маъюсона, ҳатто мунгли оҳанглар оқимига ту-шиб, ўтган кунлар, ўтган воқеалар, ўтган кишилар кўз олдингизда гавдалана бошлайди. Зилол мавжлар оқизиб кетаётган барглар одций барглар эмас, балки кимларнингдир ўтиб кетган, ҳатто баргларга айланган ҳаёти ўлароқтаассурот уйғонади, сизда. Агар адабиётга мойил инсон бўлсангиз, анҳорнинг майин мавжларида Чўлпонлар, Фит-ратлар, Қодирийларнинг чеҳралари бир онияга бўлса ҳам товланиб юборгандек бўлади. Агар бу куглуғ масканга қатағон даврининг Қурбо-ни бўлган бобонгиз ёки бирор қариндошингизни ёд этиш учун кел-ган бўлсангиз, худци шу ерда улар билан дийдорлашгандек, улар руҳи билан учрашгандек бўласиз...
Хотира... Инсонга Оллоҳтомонидан берилган руҳий неъмат. Биз ана шу неъмат туфайли ўтган аждодларимизни эслабгина қолмай, ўзимизнинг ҳаётимиз, шууримиз, қалбимизни ҳам поклаб, қайси-дир гуноҳларимиз, қусурларимиз, ножўя ишларимиз учун Оллоҳ-данкечиришинисўраймиз...
...Ана, кимлардир анҳор бўйига яқинлашиб келмоқда. Кўриниш-ларидан Хоразм воҳасидан келишганга ўхшайди.
-Ассалому алайкум, домла, - сўрашишади улар.
-Ваалайкум ассалом. Хуш келибсизлар... Қайси шамол учирди?... Хорзмлик зиёратчилар таниқли жамоат арбоби Қурбон Берегин-
нинг фарзанду неваралари бўлиб, ота-боболарининг 1938 йил 4 ок-тябрда шу орада отилганию дафн этилганидан хабар топишган ва шу табаррук масканни зиёрат қилиш, шу ердан бир сиқим тупроқ олиб кетиш учун яхши ният билан келишган экан.
Маълум бўлишича, улар ота-боболари тўғрисида узуқ-юлуқ маъ-лумотга эга бўлган эсалар-да, ота-боболари ҳақида, айниқса, унинг фожиали қисмати ҳақида ёрқин тасаввурга эга эмас эканлар. Шу-нинг учун ҳам уларга ота-боболари Қурбон Берегин ҳақида билган-ларимни айтиб беришга мажбур бўлдим. Каминанинг қатағон даври-нинг бегуноҳжабрдийдаларидан бири Қурбон Берегин тўғрисидаги ҳикоям, балки, сиз учун ҳам мароқли бўлар, ҳурматли китобхон!..
to'liq matn
 

 

Mutaxassislar uchun


Bu oyning muhim kunlari

Sentabr
Нет данных

   Ҳурматли китобхонлар!

 Кутубхонанинг диссертациялар залида Россия Давлат кутубхонаси (РГБ) нинг диссертациялар электрон кутубхонасидан (130 мингдан ортиқ электрон диссертациялар) фойдаланиш имконияти мавжуд. ДЭКдан фойдаланиш учун Сизга администратордан: Логин ва Пароль олиш зарур бўлади (3-қават, 37-хона) 
 

 

   

  Мустақил Ўзбекистоннинг 2010 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

2010 йилнинг муҳим саналар

O’zbekiston Respublikasi yirik kutubxona va axborot-kutubxona markazlari  

 

 


   Norma.uz

©1999-2010 O`zbekiston milliy kutubxonasi.
Bizga yozing
Топ рейтинг www.uz
Developed by