
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
АТАМАЛАР
ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Мазкур изоҳли луғатдан аҳоли барча қатламларининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ атамалар жой олган. Уларда ижтимоиёт, ижтимоий ҳимоя тушунчасининг мазмун-моҳияти намоён бўлади. Мустақиллик йилларида республикада бу соҳада юритилаётган сиёсат, унинг асосий тамойиллари, қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ атамалар изоҳига алоҳида эътибор берилган.
Изоҳли луғат ўзига хос қўлланма бўлиб соҳа мутахассислари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими профессор-ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.













