ALISHER NAVOIY NOMIDAGI
O`ZBEKISTON MILLIY KUTUBXONASI

 

 


  
 



Bog'lanish
Tel: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Faks: (998+71) 233 09 08.
O`zbekiston, 100047,
Toshkent, Xorazm ko`ch., 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

ЭНГ МЕҲРЛИ КУТУБХОНАЧИ


Марказий кўзи ожизлар кутубхонасида «Энг мехрли кутубхоначи» республика танлови бўлиб ўтди.
 
Унда вилоят босқичлари ғолиблари иштирок этди. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилига бағишланган ушбу танлов Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар Маданият ходимлари касаба уюшмаси, Учтепа тумани ҳокимияти ва "Тасвирий оина" ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Танлов 2006 йилдан бери халқаро кўзи ожизлар куни муносабати билан ўтказиб келинаётир. Айни пайтда мамлакатимизда қарийб қирқ минг нафар кўриш қобилияти чекланганлар бўлиб, улар учун саксонга яқин кутубхона ташкил этилган. Кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассислари ўртасида ўтказилган анъанавий "Энг меҳрли кутубхоначи" танлови эса уларга кўрсатилаётган хизмат сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Республика босқичида иштирокчилар "Касбим — фахрим", "Маҳорат сирлари", "Тезкор саволжавоблар" деб номланган шартлар бўйича беллашишди.
— Менга Тезкор саволжавоблар" шарти жуда ёкди, — дейди Андижондан келган Қобилжон Қурбонов. — Бу шартда бизни кутубхоначилик, сиёсат, адабиёт, санъат, спорт ва Кўзи ожизлар жамияти тарихига оид саволларга тезкор жавоблар орқали баҳолашди. Мен фаолият олиб борадиган кутубхона 1200 нафар китобхонга эга бўлиб, йигирма олти мингта адабиёт бор. Ушбу танловдан китобни севиш, ардоқлаш, китобхонга меҳр билан хизмат кўрсатиш кабиларни ўргандим.
Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонасидан Шоира Ҳамидова танловнинг "Энг меҳрли кутубхоначи"си деб топилди. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани кутубхонаси ходими Баҳора Ҳасанова ва Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директор ўринбосари Сарвиноз Мамарасулова иккинчи ўринни эгаллади. Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистондан келган кутубхоначилар эса учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Рахшона ТОШПЎЛАТОВА, "Туркистонпресс".
Туркистон газетаси 2009 18 ноябрь
 

Mutaxassislar uchun


Bu oyning muhim kunlari

Sentabr
Нет данных

   Ҳурматли китобхонлар!

 Кутубхонанинг диссертациялар залида Россия Давлат кутубхонаси (РГБ) нинг диссертациялар электрон кутубхонасидан (130 мингдан ортиқ электрон диссертациялар) фойдаланиш имконияти мавжуд. ДЭКдан фойдаланиш учун Сизга администратордан: Логин ва Пароль олиш зарур бўлади (3-қават, 37-хона) 
 

 

   

  Мустақил Ўзбекистоннинг 2010 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

2010 йилнинг муҳим саналар

O’zbekiston Respublikasi yirik kutubxona va axborot-kutubxona markazlari  

 

 


   Norma.uz

©1999-2010 O`zbekiston milliy kutubxonasi.
Bizga yozing
Топ рейтинг www.uz
Developed by