Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кутубхонашунослик муаммолари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг ҳар йилда бир маротаба ўтказиладиган давра суҳбати анъанага айланган. Бу давра суҳбатлари кутубхонашунослик ишининг йирик билимдони, Ўзбекистон кутубхоначилик ишининг асосчиси, йирик библиограф, тарихчи олим ва китобшунос Евгений Карлович Бетгер хотирасига бағишлаб ташкил қилинган бўлсада, давра суҳбатларининг мавзулари Ўзбекистон кутубхоначилик ишининг ўта долзарб муаммоларини ёритиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини кўрсатиш, кутубхонашунослик ва библиографияшунослик соҳаларини ривожлантириш учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишган иборат бўлмоқда.
Betgerxonlik-2004
XXI – асрнинг
бошларидан бошлаб жамиятни ахборотлаштириш
шиддат билан ривожлана бошлади. Техника ва технолгия соҳасидаги
эришилган ютуқларнинг ахборот технологиялари соҳасида мувофақиятли қўлланилиши
кутубхоналар фаолиятида ҳам ўзининг сезиларли таъсирини кўрсата бошлади.
Жамиятнинг ахборотлашуви ижтимоий тараққиётнинг асосий қонунларидан бири ҳисобланади. Бу инсон фаолиятининг барча соҳаларига интеллектуал меҳнат қуроли сифатида ахборотларни тезкорлик билан йиғиш, қайта ишлаш, қидириш, истеъмолчиларга етказиб бериш, жараён, воқеа ва ҳодисаларни моделлаштириш, уларни таҳлил қилиш имконини берувчи компьютерлаштирилган тизимлар ва бошқа ахборот технологиялари кириб келишини англатади.













