ALISHER NAVOIY NOMIDAGI
O`ZBEKISTON MILLIY KUTUBXONASI

 

 


  
 



Bog'lanish
Tel: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Faks: (998+71) 233 09 08.
O`zbekiston, 100047,
Toshkent, Xorazm ko`ch., 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

Metodik qo'llanmalar 2008

Metodik qo'llanmallar ro'yxatiga qaytish

“Тошкент” дея аталур….

Ушбу методик-библиографик қўлланмада бой тарихга эга, келажаги бугундан порлоқ Шарқ машъали аталган гўзал Тошкентга бағишланган маълумотлар ҳамда кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми берилган. Қўлланмада Тошкентнинг ўтмиши, бугуни ва эртаси ҳақида сўз боради.

Устоз ижодкор: Мақсуд Шайхзода таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан.

Улуғ шоир, олим, мутафаккир ва нодир табиатли инсон Мақсуд Шайхзода таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма ёзувчи ижодини, меросини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб қилишда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Кутубхоначилик дунёси: Ахборот бюллетени 10/2008.


Ахборот бюллетенининг ушбу сони ҳам кутубхоналар, АКМ ва АРМ фаолиятининг етакчи йўналиши бўлган ўлкашунослик ишини ташкил этишда уларга ёрдам бериш мақсадида тузилди. Унда ушбу муҳим йўналишда Россия ва Қозоғистон кутубхоналари томонидан олиб борилаётган ўрнак олса арзигулик ишлар ёритилган мақолалар ўзбек тилига ўгириб берилди. Бу мақолалар республикамиздаги ўлкашунослик фаолиятининг марказлари бўлган АКМ ва АРМлар ходимлари учун тажриба алмашлаш материаллари бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.  

Ўлмас шеърият: Махтумқули Фироғий таваллудининг 275 йиллиги муносабати билан.

Улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 275 йиллигига бағишланган ушбу методик- библиографик қўлланма улкан аллома ва валий шоир ижодини, меросини чуқур ўрганиш, шунингдек, бутун туркий халқлар, жумладан ўзбекларнинг ҳам маънавий мулкига айланган шъриятини тарғиб ва ташвиқ қилишда кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда мутахассислар ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.

Буюк келажак бунёдкорлари.

Истиқлол йилларида юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бугун мамлакатимизда қурилаётган фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган янгиланишлар жараёни, ислоҳотлар самараси энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган. Ўз навбатида ёшларимиз ҳам илм-фан ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари билан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка муносиб жавоб бермоқдалар. 2008 йил – Ёшлар йилига бағишлаб тайёрланган ушбу қўлланмада ёшлар, уларнинг маънавий камол топишлари, билим олишларида яратилаётган шарт-шароитлар, орзу-умидлари ҳақида маълумотлар берилган. Қўлланмада “Ёшлар йилига” бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар, шунингдек мазкур мавзуга оид 2008 йил феврал ойигача чоп этилган адабиётларнинг библиографик рўйхати берилган.

Шарқнинг аллома санъаткори: Садриддин Айний таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма XIX асрнинг сўнгги чорагида туғилиб, ХХ асрнинг ўрталарига қадар яшаб ижод этган, ўзбек ва тожик адабиётлари тараққиётига муайян ҳисса қўшган зуллисонайн ёзувчи Садриддин Айний таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан тузилди. Қўлланмада Садриддин Айнийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар шунингдек кутубхоналар, АКМ ва АРМларда ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва Айнийинг ижодига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича методик тавсиялар.

Ушбу қўлланмада ахборот-кутубхона марказлари (АКМ) ва ахборот-ресурс марказлари (АРМ) ҳамда кутубхоналарда мазкур китобни ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича методик тавсиялар берилган.
Қўлланмадан ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари ҳамда кутубхоналарнинг мутахассислари, маънавият ва маърифат олами билан қизиқувчи барча китобхонлар фойдаланишлари мумкин.


Табаррук сиймо: Мунавварқори Абдурашидхонов таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма ХХ аср бошларида ўзбек халқининг миллий озодликка эришиш йўлида фаолият кўрсатган педагог, журналист, жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан тайёрланган. Қўлланмада Мунавварқорининг ҳаёти ва фожиали кечмиши ҳақидаги маълумотлар, унинг ижодидан намуналар ҳамда кутубхона, ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва жадидларнинг фаолиятига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Мунис чамани: Мунис Хоразмий таваллудининг 230 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвар шоир Мунис Хоразмийнинг 230 йиллиги муносабати билан тузилди. Қўлланмада Мунис Хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар берилган, шунингдек кутубхоналар, АКМ ва АРМларда ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган.

Ахборот-ресурс марказларининг библиография ишини ташкил қилиш.

Ушбу методик қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган ахборот-ресурс марказлари (АРМ) фаолиятида етакчи йўналиш бўлган библиографик ишни, айниқса бу фаолиятнинг асоси бўлган маълумот-библиографик аппаратни, библиографик хизмат кўрсатишни АРМлар шароитида ташкил этиш методикаси ишлаб берилди. Қўлланма АКМлар, АРМлар ва кутубхоналар ходимларига мўлжалланган.

Ҳаёт билан ҳамнафас ижод: Пиримқул Қодиров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма эл севган адиб, адабиётшунос олим Пиримқул Қодиров таваллудининг 80 йиллигига бағишланган. Ёзувчи серқирра ижодини ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилишда кутубхона, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхона ходимлари ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Куй ва қўшиқ сеҳри: Халқаро мусиқа куни муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма 1 октябрь Халқаро мусиқа куни муносабати билан тузилган. Қўлланмада шарқ мутафаккирларининг мусиқа ҳақидаги қарашлари, замонавий қўшиқчилик муаммолари, мусиқа ва қўшиқнинг шифобахшлик хусусияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар, шуниндек, АКМ ва АРМларда ўтказиш мумкин бўлган оммавий тадбирлар ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхона мутахассислари, мусиқа ва қўшиқ соҳасига қизиқувчи барча китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Озод қалб куйчиси: Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма ёзувчи Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан тузилди. Қўлланмада Шуҳратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида умумий маълумотлар, шунингдек, АКМ ва АРМлар ҳамда кутубхоналарда ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва Шуҳрат ижодига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Эл ардоғидаги адиб: Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма адиб ва таржимон Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100 йиллигига бағишланган. Қўлланма адиб ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот- ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда мутахассислар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.

Башарият даҳоси

Ушбу методик-библиографик қўлланма буюк рус ёзувчиси Л.Н.Толстой ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган. Қўлланма ёзувчи ижодини, бой адабий меросини ўрганиш, тарғиб қилишда АКМлар, АРМлар ва кутубхоналар ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда мутахассислар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар тавсия этилган ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Гўзаллик дунёси.

Ушбу методик-библиографик қўлланма Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши томонидан МДҲ мамлакатларида “2008 йил - Адабиёт ва мутолаа йили” деб эълон қилингани муносабати билан тузилган. Қўлланмада адабиёт фани нимани ўргатади, унинг аҳамияти, китобхонлик нима, китобларни қандай сақлаш, улардан қай тарзда фойдаланиш мумкин? каби масалалар ёритилган, шунингдек, кутубхоналар, ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган оммавий тадбирлар методикаси ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхона мутахассислари, адабиёт ва мутолаа масаласига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Metodik qo'llanmallar ro'yxatiga qaytish

 

Mutaxassislar uchun


Bu oyning muhim kunlari

Sentabr
Нет данных

   Ҳурматли китобхонлар!

 Кутубхонанинг диссертациялар залида Россия Давлат кутубхонаси (РГБ) нинг диссертациялар электрон кутубхонасидан (130 мингдан ортиқ электрон диссертациялар) фойдаланиш имконияти мавжуд. ДЭКдан фойдаланиш учун Сизга администратордан: Логин ва Пароль олиш зарур бўлади (3-қават, 37-хона) 
 

 

   

  Мустақил Ўзбекистоннинг 2010 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

2010 йилнинг муҳим саналар

O’zbekiston Respublikasi yirik kutubxona va axborot-kutubxona markazlari  

 

 


   Norma.uz

©1999-2010 O`zbekiston milliy kutubxonasi.
Bizga yozing
Топ рейтинг www.uz
Developed by