ALISHER NAVOIY NOMIDAGI
O`ZBEKISTON MILLIY KUTUBXONASI

 

 


  
 



Bog'lanish
Tel: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Faks: (998+71) 233 09 08.
O`zbekiston, 100047,
Toshkent, Xorazm ko`ch., 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

Metodik qo'llanmalar 2007

 Metodik qo'llanmallar ro'yxatiga qaytish

 Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш методикаси.

Ушбу методик-библиографик қўлланмада кутубхона, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган оммавий тадбирларнинг-китобхонлар конференцияси, савол-жавоб, учрашув, шеърият кечалари, оғзаки журнал, викторина ва бошқа қатор турлари ҳавола этилган. Қўлланмадан кутубхоначилар, АКМ ва АРМ мутахассислари оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда фойдаланишлари мумкин.

Сборник сценариев.

Ушбу қўлланмага Илмий-методика бўлими томонидан тайёрланиб нашр қилинган қўлланмалардаги тадбирлар сценарийлари тўпланди ва янги материаллар билан бойитилди. Сценарийлар мавзулари турлича бўлиб, муҳим саналар, байрамлар тадбирларини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Қўлланмадан ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс маркази мутахассислари, кутубхоначилар ҳамда ушбу соҳага қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
 

Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш

Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари (СИБИД) ўзбек ва рус тилларида жамланди. Тўплам ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари, кутубхоначилар ҳамда маданий-маърифий ва ахборот хизмати кўрсатувчиларга мўлжалланган.Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш

Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш

Ушбу тўпламда “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари (СИБИД) ўзбек ва рус тилларида жамланди. Тўплам ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари, кутубхоначилар ҳамда маданий-маърифий ва ахборот хизмати кўрсатувчиларга мўлжалланган.

Инсон – ҳаёт гултожи.

Ушбу методик-библиографик қўлланма “Ижтимоий ҳимоя йили”га бағишланган. Қўлланмада меҳр-мурувват, инсонпарварлик, меҳр-шавқат, ногирон, ёлғиз кексалар, етим-есирлар, кам таъминланган оила ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга ёрдам бериш ҳақида маълумотлар берилган. Қўлланмада “Ижтимоий ҳимоя йили”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар берилган.

Ҳуқуқингизни биласизми? 
Знаете ли вы свои права.


Ушбу методик қўлланма кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига иш жараёнларида учрайдиган турли саволлар, зиддиятли ҳолатлар, турли тушунмовчиликларига жавоб топишларида, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида тузилди.

Бебаҳо хазина.

Ушбу методик-библиографик қўлланма 23 апрель Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган бўлиб, қўлланмада китобнинг тарихи, ўқиш маданияти, доноларнинг китоб ҳақидаги фикрлари, ҳамда ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган.
Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар, китоб тарғиботи билан шуғулланувчилар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.  
 

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият.

Ушбу методик-библиографик қўлланма 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан тузилган. Қўлланмадан инсон ҳуқуқлари бўйича дастлабки ва энг зарур маълумотлар жой олган ҳамда кутубхона, ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначилар ва ҳуқуқ соҳасига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари: Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 16 йиллиги муносабати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланма “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари”га бағишланган. Қўлланмада Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Қонунлар, Низомлар, Фармонлар, унвонлар, орденлар, медаллар, фахрий унвонлар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти Низоми, Ватанимизнинг юксак мукофоти совриндорлари ҳақидаги маълумотлар берилган. Қўлланмада “Давлат мукофотлари”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик-маслаҳатлар берилган.

Халқ севган адиб: Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма ёзувчи ижодини, меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда кутубхоналар, ахброт-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда мутахассислар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.

Кутубхоначилик дунёси: Ахборот бюллетени 9/2007

Бюллетенимизнинг ушбу сонида ҳам маҳаллий ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятининг етакчи йўналишларидан бири бўлган кутубхона ўлкашунослиги ишини ташкил этишга ёрдам берадиган мақолаларга диққатни қаратдик. Унга Россиянинг турли кутубхоналари – вилоят, туман, шаҳар кутубхоналари, болалар кутубхоналарида ўлкашунослик йўналишида олиб борилаётган ишлар тажрибаси ёритилган, бизнинг ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ташкил этишда фойдаланиш мумкин бўлган ишнинг янги шакллари ҳақидаги мақолалар ўзбек тилига ўгириб берилди. Бундан ташқари 2006 йил 17-22 октябрь кунлари Урганч- Хива шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро конференция тўғрисидаги қисқача ахборот ҳам мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди.

ЭЗГУЛИКНИ КУЙЛАГАН ШОИР Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижоди

Ушбу методик-библиографик қўлланма шоир ва мутафаккир Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган. Қўлланма шоир ижодини, меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда мутахассислар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган. 

Қоғозсиз ахборот ташувчилар.  

Ушбу методик қўлланмада ҳозирги ахборотлаштириш даврида ахборот дунёсига кириб келган ва кенг тарқалиб бораётган қоғозсиз ахборот ташувчилар – электрон оптик дисклар, видеодисклар, электрон микропроцессорли картрижлар, микрофильмлар, микрофишлар тўғрисида умумий тушунчалар, изоҳлар, уларга библиографик ишлов бериш (тасвирлаш), сақлаш бўйича маълумотлар берилди. Нашр кутубхоналар, АКМ, АРМ мутахассислари, шунингдек фаолияти ҳужжатларни янги ахборот ташувчиларда сақлаш билан боғлиқ бўлган ташкилотлар ходимларига мўлжалланган.

Одоб-инсон зийнати.  

Одоб-ахлоқ мавзусидаги пандномалар, ҳикматлар халқимизнинг қадимдан севиб мутолаа қиладиган маънавий озуқаларидан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу методик- библиографик қўлланмада одоб-ахлоқ мавзусининг баъзи масалалари ёритилган ва ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказилиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

Мавлоно Жалолиддин Румий. Жалолиддин Румий таваллудининг 800 йиллиги мунособати билан.

Ушбу методик-библиографик қўлланмада Мавлоно Жалолиддин Румий ҳаёти ва ижоди, устоз ва шогирдлари, тасаввуфий-ирфоний қарашлари, шунингдек қарийб 600 йил аввал яратилган Румий асарларини англаш, ундан баҳра олиш, минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омухта этган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккир ҳақидаги маълумотлар ва уларни тарғиб қилишда ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин

Шарқнинг мангу маскани.  

Ушбу методик-библиографик қўлланмада дунёнинг энг кўҳна шаҳри Самарқанд, унинг қадимий тарихи ва шу тарихнинг бетакрор, ҳар қандай одамнинг ҳам қалбини ўзига ром этувчи, умрбод мафтун қилувчи буюк намояндалари сиймоси, мовий гумбазлар, муаззам миноралар ва ўлмас обидалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Уларни тарғиб қилишда ахборот- кутубхона, хборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси  фойдаланишлари мумкин.

Metodik qo'llanmallar ro'yxatiga qaytish 

 

Mutaxassislar uchun


Bu oyning muhim kunlari

Sentabr
Нет данных

   Ҳурматли китобхонлар!

 Кутубхонанинг диссертациялар залида Россия Давлат кутубхонаси (РГБ) нинг диссертациялар электрон кутубхонасидан (130 мингдан ортиқ электрон диссертациялар) фойдаланиш имконияти мавжуд. ДЭКдан фойдаланиш учун Сизга администратордан: Логин ва Пароль олиш зарур бўлади (3-қават, 37-хона) 
 

 

   

  Мустақил Ўзбекистоннинг 2010 йилги муҳим ва унутилмас саналар тақвими

2010 йилнинг муҳим саналар

O’zbekiston Respublikasi yirik kutubxona va axborot-kutubxona markazlari  

 

 


   Norma.uz

©1999-2010 O`zbekiston milliy kutubxonasi.
Bizga yozing
Топ рейтинг www.uz
Developed by