Давлат рамзлари – “Байроқ”, “Герб”, “Мадҳия” давлатимиз тимсоллари сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас саналган рамзлардир. Ушбу методик-библиографик қўлланма миллий онг, ифтихор, миллий ғурур, иймон-эътиқод, Ватан тимсоллари, рамзларимизнинг маънавий-маърифий куч-қудрати ниҳоятда юксаклигини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва махсус кутубхоналар, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда ахборот- кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.
Ijod bo‘stoni: Mirmuhsin tavalludining 85 yilligi munosabati bilan.
O‘zbekiston xalq yozuvchisi Mirmuhsin tavalludining 85 yilligiga bag‘ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo‘llanma yozuvchi ijodini, merosini chuqur o‘rganish, targ‘ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Metodik-bibliografik qo‘llanmada yozuvch tavalludining 85 yilligiga bag‘ishlab o‘tkazish mumkin bo‘lgan tadbirlar turkumi haqida ma’lumotlar berilgan.
Кутубхоначилик дунёси: Ахборот бюллетени 8/2006
Ахборот бюллетенининг ушбу сонини методик ишига, коллеж кутубхоналари ва айрим МКТларнинг ўрнак оларли ишларига диққатни йўналтирдик, унга олинган «Библиотека» журнали саҳифаларида босилган турли кутубхоналарнинг методика ишини, умуман ҳозирги даврдаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш тажрибаси бизнинг кутубхоналаримизда шу йўналишни яхшилашга, йўлга қўйишга ҳамда бевосита бу иш билан шуғулланувчи ходимларга ёрдам беради, деб ўйлаймиз.
Мангуликка муҳрланган мутафаккир: Алишер Навоий таваллудининг 565 йиллиги ҳамда Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил топганлигининг 135 йиллиги муносабати билан.
Ўзбек адабиётининг асосчиси, илм ва маърифат куйчиси Алишер Навоий таваллудининг 565 йиллигига бағишланган, ушбу методик-библиографик қўлланма мутафаккир ижодини, меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда кутубхона ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда кутубхоначилар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, сўз мулкининг султони Алишер Навоий номи билан аталадиган Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил топганига 135 йил тўлиш муносабати билан, кутубхонанинг тарихи ва бугуни ҳақида ҳам мълумотлар берилди.
Ушбу методик-библиографик қўлланмада ахборот кутубхона марказларида спортга оид адабиётлар тарғиботи ва тадбирларни ўтказиш ҳақидаги маълумотлар берилган. Қўлланмага Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги йилларда спортни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлари киритилган. Унда адабиётлар рўйхати ҳам берилган. Қўлланма ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
O’zbekiston konstitutsiyasi-mustaqollik ko’zgusi.
Huquqiy ong, huquqiy ma’naviyat, huquqiy madaniyatning asosi Konstitutsiyadan iborat. Qomusimiz – ozod va hur vatanimizning demokratik tizim mazmuni ifodasigina emas, balki uni obod qilish yo‘lidagi vazifalarni aks ettiruvchi muhim dasturdir. Konstitutsiya kuniga bag‘ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo‘llanma Konstitutsiyaning jamiyatimizdagi o‘rni, Konstitutsiyani anglashimiz, o‘z huquq va majburiyatlarimizni o‘rganishimiz, yosh avlodni Konstitutsiya to‘g‘risidagi bilimlarini shakllantrish va targ‘ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Unda kutubxonalarda o‘tkazish mumkin bo‘lgan tadbirlar turkumi haqida ma’lumotlar ham berilgan.Huquqiy ong, huquqiy ma’naviyat, huquqiy madaniyatning asosi Konstitutsiyadan iborat. Qomusimiz – ozod va hur vatanimizning demokratik tizim mazmuni ifodasigina emas, balki uni obod qilish yo‘lidagi vazifalarni aks ettiruvchi muhim dasturdir. Konstitutsiya kuniga bag‘ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo‘llanma Konstitutsiyaning jamiyatimizdagi o‘rni, Konstitutsiyani anglashimiz, o‘z huquq va majburiyatlarimizni o‘rganishimiz, yosh avlodni Konstitutsiya to‘g‘risidagi bilimlarini shakllantrish va targ‘ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Unda kutubxonalarda o‘tkazish mumkin bo‘lgan tadbirlar turkumi haqida ma’lumotlar ham berilgan.
Мустақил Ўзбекистон хотин-қизлари.
Аёлни улуғлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарқ халқларига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Президентимиз Ислом Каримовнинг аёлларни ижтимоий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш асидаги қатор фармон ва қарорларини қабул қилиниши жамиятимизда аёлларга бўлган муносабатни янада яхшилади. Мустақиллик йилларида ўзбек аёллари фаолияти барча соҳаларда кўзга кўриниб қолди. Биз ушбу қўлланмада ана шулар ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қилдик. Қўлланма кутубхона ходимларига методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди.
Muhabbat va ozodlik kuychisi: Nodirabegim tavalludining 215 yilligi munosabati bilan
XVIII-XIX asr she’riyatining eng yorqin va eng ulug‘ namoyandalaridan biri, buyuk shoira Nodirabegim tavalludining 215 yilligiga bag‘ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo‘llanma shoira ijodini, merosini chuqur o‘rganish, targ‘ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Unda kutubxonachilar o‘tkazishi mumkin bo‘lgan tadbirlar turkumi haqida ma’lumotlar ham berilgan.
Ушбу методик-библиографик қўлланма кутубхоналарда “Халқаро табиатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган бўлиб, қўлланмада экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида умумий маълумотлар, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар, табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ва шу соҳага қизиқувчи китобхонлар фойдаланаишлари мумкин.
Муҳаддислар султони Имом ал-Бухорий ислом дунёсида бетакрор муҳаддис ҳисобланади. Унинг бизгача бир неча ҳадислари етиб келган. Ушбу қўлланма Имом ал-Бухорий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда кутубхоналарга методик ёрдам бериш мақсадида тузилган.
Ойдиннинг ойдин йўли: Ойдин (Манзура Собирова) таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан.
Биринчи ўзбек адибаси, талантли ҳикоянавис, драматург Ойдин (Манзура Собирова) таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма адиба ижодини, меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда ахборот-кутубхона ва ахборот- ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.
Она табиатни асрайлик: 5 июнь Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан:
Ушбу методик-библиографик қўлланма кутубхоналарда “Халқаро табиатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган бўлиб, қўлланмада экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида умумий маълумотлар, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар, табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ва шу соҳага қизиқувчи китобхонлар фойдаланаишлари мумкин.
Оғир қисмат йўлларида: Файзулла Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан:
Шундай матонатли жонкуяр, ўз ғоясига содиқ одамлар борки, уларнинг босиб ўтган ҳаёти, тақдир йўли она-Ватани,халқининг қисмати, келажаги билан чамбарчас боғлангандир.
Ана шундай инсонлардан бири Файзулла Хўжаев. У ўзбек халқининг фаровон ҳаёти учун ўз жонини фидо қилган сиймодир. Файзулла Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ва тарғиб қилишда ёрдам бериш мақсадида тузилган.
Саховатли инсонлар ва саломатлик посбонлари:
2006 йил – «Ҳомийлар ва шифокорлар йили»га бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма меҳр мурувват, инсонпарварлик, ҳайр-эҳсон, меҳр-шафқат, саховат- пешалик, ҳомийлик, ҳомийлар, шифокорлар ҳақидаги қизиқарли манбалар, меҳр-мурувват, савоб, саҳийлик ҳақида «Авесто»,«Қуръони Карим», «Ҳадис»даги ибратли битиклар, мутафаккир ва буюк алломаларимизнинг фикрлари, шунингдек, «Ҳомийлар ва шифокорлар йили»га бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар берилган.
Ушбу методик-библиографик қўлланма 22 март Бутун- жаҳон сув кунига бағишланган бўлиб, қўлланмада сайёрамизда мавжуд бўлган сувлар, тоза ичимлик суви, сув эъзози, сувни тежаш, сувнинг ўзбеклар ҳаётидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар ва уларни тарғиб қилишда ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказларида ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан кутубхоначи ходимлар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
Шоир ва драматург: Ҳайдар Муҳаммад таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан:
Шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма адабиётимиз ривожига ҳисса қўшган ва қўшаётган ижодкорни, унинг меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишда ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказлари ходимларига ёрдам бериш мақсадида тузилган. Унда ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказларида кутубхоначилар ўтказиши мумкин бўлган тадбирлар туркуми ҳақида маълумотлар берилган.
Байрамлар инсон ҳаётидаги энг яхши кунлардан биридир.Дунёдаги барча халқларнинг умумий байрамлари ва маълум бир миллатга тегишли байрамлари мавжуд. Қуйидаги қўлланмада диёримизда нишонланадиган байрамлар ва уларнинг тарихи ҳақида маълумотлар берилган.
Ўзбекистон кутубхоналари ишининг 2003 – 2004 йиллардаги обзори
Ушбу обзорда Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги кутубхоналарнинг 2003 – 2004 йиллардаги иш фаолиятлари батафсил, яъни кутубхона фондини ташкил қилиш ва у билан ишлаш, китобхонларга хизмат кўрсатиш, методик фаолияти, библиографик хизмат, ўлкашунослик ишлари йўналишлари бўйича бажарилган ишлари фактлар асосида таҳлил қилинди.
Улар фаолияти жадваллар билан янада яққолроқ таққосланди. Кадрлар, моддий техник негизи ҳақида фикрлар юритилди.Бошқа вазирликлар кутубхоналари тўғрисида умумий рақам кўрсаткичлари келтирилди.
Ўзбекистон кутубхоналари ишининг 2005 йилги обзори
Ушбу обзорда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги оммавий кутубхоналарнинг 2005 йилдаги иш фаолиятлари батафсил, яъни кутубхона фондини ташкил қилиш ва у билан ишлаш, китобхонларга хизмат кўрсатиш, методик фаолияти, библиографик хизмат, ўлкашунослик ишлари йўналишлари бўйича бажарилган ишлар фактлар асосида таҳлил қилинди. Улар фаолияти жадваллар билан янада яққолроқ таққосланди. Кадрлар ҳақида фикрлар юритилди. Бошқа вазирликлар тизимидаги кутубхоналар тўғрисида умумий рақам кўрсаткичлари келтирилди.
Вернуться к списку













